“15 февраль – Саратон касаллигига чалинган болалар куни” муносабати билан бугун, 14 февраль куни Навоий вилоят қон қуйиш марказида ўтказилган донорлик акциясида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари, бошланғич касаба қўмиталари ҳамда кўнгилли ёшлар фаол иштирок этиб, “Бир томчи қон битта ҳаёт демакдир” шиорига ўз ҳиссаларини қўшишди.