Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши ва унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан “Кексалар ҳафталиги” доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан тармоқдаги 29 та корхона, ташкилот ва муассасаларда “Касбим — фахрим” мавзусида кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, маданий тадбирлар ташкил этилиб, 120 нафардан ортиқ фахрийлар иштирок этишди.
Тармоқда меҳнат қилиб ҳозирда нафақада бўлган нуроний кексаларни эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга моддий-маънавий ёрдам бериш, хонадонларида хашарлар ўтказиш, уй-жойларини таъмирлаш, якка ёлғиз кексаларнинг юбилей кечаларини ўтказиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳафталик доирасида 19 нафар кўмакка муҳтож тармоқ ходимларининг хонадонларида ҳашарлар ташкил қилинди, 8 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан иш берувчи ва касаба уюшмаси мабалағларидан қимматбаҳо совғалар олиб берилди, 12 та корхонада 17 нафар ишламайдиган пенсионерларга моддий ёрдам ажратиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек “Кексалар ҳафталиги” доирасида Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Уч авлод” учрашуви ташкил қилиниб, 30 нафар меҳнат фахрийлари мазкур байрам тадбирига жалб этилди. Ўзаро суҳбат ва мулоқотда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр қиммати, унинг орзу ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани таъкидланди. Тадбир сўнгида меҳнат фахрийлари иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари 9 та корхона, ташкилот ва муассасаларда спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ташкил қилиниб, мазкур спорт тадбирларида 70 дан ортиқ меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.
Меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида тармоқ иш берувчилари ва касаба уюшмаси қўмиталари билан биргаликда жойлардаги 25 нафар меҳнат фахрийларининг театр, концерт ва музейларга ташрифи ташкил қилинди.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан 50 нафар нуронийлар, меҳнат фахрийлари, “Фахрийлар кенгаши” аъзоларининг “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республикамизнинг Самарқанд, Тошкент, Бухоро каби тарихий шаҳарларига, вилоят марказларидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларга, бунёдкорлик иншоотларига саёҳатни ташкил этиш ишлари амалга оширилди.