Йиғилиш кун тартибига кўра, 8 та масала кўриб чиқилиб тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди ва устувор вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан Навоий вилояти нодавлат муассасаларининг бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси тузилиб, 2022 йил 17 август куни вилоят адлия бошқармасидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Вилоят кенгаши томонидан 2024 йилнинг 1-чораги давомида 21 та нодавлат секторда фаолият юритаётган 268 нафар тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси аъзолигига жалб қилинди. Мазкур бошланғич ташкилотларнинг барчаси Навоий вилояти нодавлат тиббиёт муассасаларининг бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига цех ташкилот сифатида аъзоликка жалб қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Навоий вилояти ташкилоти янги бошланғич ташкилот сифатида аъзоликка қабул қилинди.
Тизимда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартибига қатъий амал қилиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, “Ишонч телефонлари”ни мунтазам ва сифатли даражада ишлашни таъминлаш мақсадида 2024 йил 3 ойи давомида соҳада фаолият юритаётган ходимлар томонидан бошланғич ташкилотларга жами келиб тушган 2206 та мурожаатларнинг 487 таси ёзма, 1719 таси оғзаки бўлиб, улардан: 678 таси ҳуқуқий масалада, 215 таси меҳнат мухофазасига оид, 531 таси ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар, 132 таси дам олиш ва санаторияга йўлланма ажратишга оид, 302 таси моддий ёрдамга оид, 80 таси касаба уюшмаси фаолиятига оид бўлмаган ва 268 таси бошқа масалаларга тегишли мурожаатлардир. Келиб тушган мурожаатларнинг 483 таси қаноатлантирилди, 1701 тасига тушинтириш берилди ва 22 таси рад этилди.
Шунингдек, 2024 йилнинг 1-чораги давомида вилоят кенгашига жами 69 та оғзаки ва ёзма мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 58 та мурожаатлар қаноатлантирилган, 5 та фуқаронинг ҳуқуқи тикланган. 3 маротаба тақдимнома ва 3 маротаба судга даво аризаси киритилган бўлиб, ходимлар фойдаси учун 124 миллион 692 минг 980 сўм маблағ ундирилган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгаши, Республика Кенгашининг Навоий вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ ва меҳнат техник инспекторлари ва бошланғич ташкилот раисларининг сайи ҳаракатлари натижасида вилоят бўйича 2024 йилнинг 3 ойи давомида қарийб 1750 нафар тармоқ ишчи ходимларининг ҳуқуқи тикланиб уларнинг фойдаси учун 925 миллион 900 минг сўм маблағлар ундириб берилди.