Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг «Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида спартакиада” спорт мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан Навоий вилоятида тиббиёт ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича вилоят босқичига старт берилди.
Тадбирни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ёриқулов қисқача кириш сўзи билан очиб, мазкур мусобақалар тиббиёт муассасалари ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва шу йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлади.