Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида спартакиада спорт мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгаши ва Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳар 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Соғлиқни сақлаш тизими ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида мини футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича аёллар ва эркаклар орасида спартакиада мусобақаларининг Навоий вилояти босқичи ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой кечган мусобақа сўнгида 1, 2, 3-ўрин ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мини футбол мусобақасида 1-ўринни Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилояти филиали жамоаси эгаллаб, республика босқичига йўлланма қўлга киритди.