Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сонли қарори ва 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши кенгайтирилган йиғилишининг 50-сонли баёнлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2-3 февраль кунлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши тасарруфидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари, ҳисобчилари ва касаба уюшмаси фаолларининг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Саёҳат давомида 50 нафар ходимларнинг Муқумий театрида “Асл ҳазина” мусиқали комедия театрига ташрифи ташкил этилди. Шунингдек, саёҳат давомида “Мозийга саёҳат” дастури доирасида давлат музейлари ва тарихий манзилгоҳларга саёҳатлари уюштирилди.