Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши мажлис залида 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда соҳа фаоллари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари фаолияти юқори баҳоланди. Қатор фидойи ходимлар “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” ва “Ташаккурномаси” билан тақдирландилар.
Тақдирланганлар орасида тиббиёт муассасалари, шошилинч тиббий ёрдам маркази, санаторийлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари ҳам бор.










