Наманган вилоятида Тиббиёт ходимлари ўртасида Мини футбол бўйича спорт мусобоқаси бўлиб ўтди

Кириб келаëтган “Тиббиëт ходимлари куни” байрами муносабати билан соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида жойларда ташкил этилаëтган спорт мусобоқалари ҳамда спорт соғломлаштириш тадбирларини кенг оммага тарғиб қилишни янада ривожлантириш бўйича спорт тадбирлари ташкил этиб келинмокда, Тўрақўрғон ва Поп туманлари тиббиёт бирлашмасининг шифокорлардан ташкил топган футбол жамоалари ўртасида Мини футбол спорт мусобоқаси бўлиб ўтди. Спорт тадбири Тўрақўрғон шаҳарчасидаги “Одил Ахмедовнинг махсус футбол мактаби” да ташкил этилди.

Спорт мусобоқаси жуда қизгин беллашувларга бой булиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг спорт соғломлаштириш бошқармасининг Наманган вилояти бўйича вакили Ш,А.Карабаев ҳамда Тармоқ касаба уюшмасининг Наманган вилояти Кенгаши раиси А.Ж.Мамадалиевлар иштирок этишди.

Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тўрақўрғон туман тиббиëт бирлашмасининг тиббиëт ходимлари билан Поп туман тиббиëт ходимлари ўртасида ўтказилган Мини футбол мусобоқасида “Дўстлик” ғалаба қозонди.

Шундай бўлсада, голлар нисбатига таянадиган бўлсак, Поп туман тиббиёт бирлашмаси тиббиëт ходимларидан ташкил топган Мини футбол жамоаси устунлик қилиб ғолибликни кўлга киритди.

Мусобақа жуда ҳам кизгин ва муросасиз кечди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоага “Соғликни сақлаш Кубоги” топширилади.

Print Friendly, PDF & Email