Жорий йилнинг 14 февраль куни Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳамда меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда иш берувчи ва жамоатчилик асосидаги касаба уюшма қўмитаси раиси Шерзодбек Нуридиновичнинг 5 йиллик ҳисоботи тингланди. Меҳнат жамоаси томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, касаба уюшмаси фаолияти эътироф этилди, касаба уюшмасининг қўмита аъзолари ҳамда амалдаги раис Хабибхонов Шерзодбек Нуридинович яна 5 йил муддатга қўмита раислигига сайланди.
11 нафардан иборат қўмита аъзолари сайлаб олинди. Йиғилиш давомида вилоят Кенгаши мутахассиси З.Йигиталиев томонидан жамоа шартномаси орқали ходимлар кўраётган бевосита ва билвосита манфаатдорлик, Тармоқ келишуви, ҳудудий келишув ҳамда жамоа шартномаларига киритиш орқали белгиланган қўшимча имтиёз ва кафолатлар, меҳнат муҳофазаси ва ходимларга хавфсиз ва қулай шароит яратиш мақсадида олиб борилаётган тизимдаги ислоҳотлар тўғрисида, касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг босиб ўтган йўллари, тузилма томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Касаба уюшма қўмитасининг 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди.