Наманган: Жамоа шартномаси бажарилиши сарҳисоб қилинди.

Жорий йилнинг 6 февраль куни Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмасининг навбатдаги конференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иш берувчи билан касаба уюшмаси ўртасида тузилган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши якунлари ҳамда 2024 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масаласи муҳокама этилди.

Жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан иш берувчи — бош врач Л.Ахмедова ҳамда касаба уюшма раиси Қ.Жабборқулова ҳисобот бердилар. Жамоа шартномасида белгиланган бандларда ходимлар учун белгиланган имтиёз ва кафолатларни ўз вақтида берилиши, Жамоа шартномасини амалиётга тадбиқ этилиши юзасидан таҳлилий ҳисобот муҳокама қилинди. Ҳар бир ходимга нафлилик даражаси аниқланиб, Жамоа шартномаси ҳар бир муассасада бўлиши ва уни тўла бажарилиши лозим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Албатта бу локал хужжат ҳар бир муассасада бўлиши шартлиги, ходимларни, шу ўринда иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, хуқуқ ва манфаатларини химоя қиладиган муассасанинг локал хужжати деб хисобланади. Бу Жамоа шартномасидаги вазифалар ижроси ўрганилиб бориши, бажарилмай қолган бандларни келгусида ижросини таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Н.Турсунбаев, вилоят Кенгаши раиси А.Мамадалиевлар иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email