Наманган: «Мен донорман» акцияси якунлари.

«15 февраль — Халқаро саратонга чалинган болалар куни» муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларида 14 февраль кунлари «Қон — бу ҳаёт» шиори остида «Мен донорман» акцияси ташкил этилмокда.                                                        

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши аппарати ва барча тармоқ касаба уюшмалари ходимлари иштирокида бугун 14 февраль куни Наманган вилоят Кенгаши ҳовлисида «Мен донорман» акцияси ўтказилди.

Бу савобли акцияда 35 нафардан зиёд ходимлар фаол иштирок этиб, 16 литр қонни беғараз топширдилар.

Республикамизнинг барча ҳудудларида «Мен донорман» акцияси давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email