РТТЁМ Наманган вилояти филиали ходимлари орасида “Спорт — соғлом ҳаёт сари йўл” шиори остида спартакиада ўйинлари ўтказилди.
Филиалнинг барча шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари ўртасида ташкилланган ушбу тадбирда шахмат-шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалари ўтказилди.
Тадбир сўнгида ғалаба қозонганларни филиал директори А.Ирисбоев табриклади. Иштирокчиларга касаба уюшма қўмитаси томонидан совғалар топширилди.