2021 йил 14 сентябр куни Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма уюшма қўмитасининг тавбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Муассасада шу пайтгача бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб бораётган М.Арапбоева нафақага чиқиши муносаби билан ўз аризасига биноан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Конференция кун тартибдан М.Арапбоевани қўмита аъзолигидан чиқариш, М.Юлдашевани қўмита тартикибига киритиш, Пахтаобод КУК раисини сайлаш тўғрисидаги масалалар ўрин олди. Навбатдан ташқари ўтказилган конференция Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Устави асосида очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди. Конференция делегатлари ташаббуси билан Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раислигига Юлдашева Зиёдахон Сайфудиновнанинг номзоди тавсия этилди ва у бир овоздан қабул қилинди. Шу тариқа Юлдашева Зиёдахон Сайфудиновна Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.
Тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши Юлдашева Зиёдахон Сайфудиновнага Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланганлиги мносабати билан табриклаб, ходимларни ҳар томонлама ҳимоя қилишдек олийжаноб ва шарафли ишларида улкан зафарлар тилаб қолади.