Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 18 октябрдаги 7-57 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти кенгашининг катта мажлислар залида “11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахманович Ханапияев иштирокида Андижон вилояти тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари раислари ҳамда касаба уюшма фаоллари билан Очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳамда “11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан Андижон вилояти тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари раислари ва касаба уюшма фаоллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув савол жавобга бой тарзда ўтказилди.
Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев тармоқ касаба уюшмаси фаолияти, Марказий Осиё давлатлари ва хорижий давлатлар Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари, кадрлар малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, тармоқ касаба уюшмалари фаолиятидаги ютуқларни қайд этган ҳолда, йўл қўйилаётган хато камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Бошланғич касаба уюшмалари қўмиталарига ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий химоялаш ҳамда амалга оширилган ижобий натижаларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Байрам муносабати билан 10 нафар касаба уюшма қўмита раислари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.