Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев Фарғона вилояти тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари фаоллари билан “ОЧИҚ МУЛОҚОТ” ўтказди

“11-ноябрь-КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ” муносабати билан 2022 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев Фарғона вилояти тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари фаоллари билан “ОЧИҚ МУЛОҚОТ” ўтказди.

“Очиқ мулоқот”да вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Тўхтақулов, вилоят Кенгаши раиси Ш.Каримова, Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат инспекторлари, вилоятдаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ва тармоқ касаба уюшмалари фаоллари қатнашдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шохидахон Холмирзаевна очиб, сўзни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳоджон Рахмоновичга берди. Фарходжон Рахмонович йиғилганларни “11-ноябрь касаба уюшмалари куни” хамда “Тиббиёт ходимлари куни” байрамлари билан табриклаб, соҳада ўзоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ходимларни меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилишдаги самарали хизматлари, юртимизда Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган бир гурух ходимларни Республика Кенгашининг “Ташаккурномаси” ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан касаба уюшмаларига берилаётган эътибор ва ишонч тўғрисида Фарход Рахмонович гапириб, касаба уюшмаси фаоллари бу ишончни оқлаш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишлари учун касаба уюшмалари тўғрисдаги қонун принцпларига қатъий амал қилган холда ишлаш кераклигини такидлади. Хозирги кунда Касаба уюшмалари фаолиятининг ифода механизми қониқарли даражада ишлаётганлиги лекин химоя механизмида қилиниши керак бўлган ишлар хали жуда кўплиги хақида гапирди.
Шунингдек Касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, таъсир доирасини кенгайтириш мақсадида 14 та тармоқ касаба уюшмалари ичида биринчи бўлиб, Республика Кенгашининг меҳнат инспекцияси ташкил қилинганлиги ва 2021 йилнинг ўзида инспекция томонидан 18 млрд. сўмдан зиёд маблағ ундирилиб, ходимларни бузилган хуқуқлари тикланишга эришилганлиги хамда мазкур маблағларни аксарият қисмини суд тартибида ундирилганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Фарғона вилояти тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари фаолларига 2024 йилда тармоқ касаба уюшмаси ташкил қилинганлигига 100 йил тўлиши муносабати билан ушбу санани муносиб нишонлаш учун касаба уюшмаси тарихини тиклаш бўйича ўзининг таклифлари ва тавсияларини бердилар.
Тадбир давомида касаба уюшмаси томонидан 4 нафар хамкасблари билан биргаликда хақ хуқуқлари химоя қилиниб 10 млн 720 минг сўмдан хақлари ундириб берилган Фарғона вилояти Қон қуйиш станцияси ходимлари Г.Қоратоева ва бошқалар Ф.Ханапияевга ва меҳнат инспекторларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

“Очиқ мулоқот” самимий рухда савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусида фаолиятларини самарали ташкил этиш учун етарли маълумотлар олганликларини билдиришди.

Тадбир ниҳоясида иш берувчилар ва касаба уюшма фаолларидан бир гуруҳи байрам олдидан рағбатлантирилди. Уларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email