Республика суд тиббий экспертиза ИАМ Бухоро вилояти филиалининг 175 нафар ходимлари бепул махсус кийим бош билан таъминланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига асосан Республика Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича меҳнат-техник инспектори И.Бердиев томонидан 2024 йилнинг май ойида Республика суд тиббий экспертиза ИАМ Бухоро вилояти филиалида жамоатчилик назорати ўтказилган эди.

Жамоатчилик назорати натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан яъни, Меҳнат кодексининг 363-моддаси ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тузилган “Тармоқ келишуви”нинг 6.5-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 25 августдаги 1998-сон билан рўйхатга олинган “Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрларидан фойдаланиб, филиал учун меъёр-сметаси буйруқ асосида расмийлаштириб, ходимларни кийим-кечак ва ШҲВлари билан таъминланмаганлиги сабабли 16.05.2024 йилда 9-сонли кўрсатма хатини тақдим этди.

Республика суд тиббий экспертиза ИАМ Бухоро вилояти филиали кўрсатмани талабини ижро этиш мақсадида шартнома тузиш орқали 175 нафар тиббиёт ходимларига 51 275 000 (эллик бир миллион икки юз етмиш беш минг) сўм эвазига тиббиёт халати, иштони ва тиббий қалпоқлар билан бепул таъминлади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари
касаба уюшмасининг Бухоро вилояти бўйича
меҳнат-техник инспектори И.М.Бердиев

Print Friendly, PDF & Email