Самарқанд: Жамоатчилик назорати натижалари.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори М.Сатторовнинг иш режасига асосан вилоятдаги бир қанча даволаш профилактика муассасалари фаолияти ўрганилди.

Натижада:

— Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасида аниқланган камчиликлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан 104 та иш ўринлари аттестациядан ўтказилиб, 276 нафар ходимларнинг манфаатлари тикланди ва уларнинг барчаси тўлиқ махсус кийим бош билан таъминланди.

— Вилоят СЭО ва ЖС тизимида ҳам 96 нафар ходимлар фаолият кўрсатаётган 55 та иш ўринлари аттестациядан ўтказилиб, улар ҳам тўлиқ махсус кийим бош билан таъминланди.

— Вилоят Рухий касалликлар шифохонасида ҳам 106 та иш ўринлари аттестациядан ўтказилиб, у ерда фаолият кўрсатаётган ходимларга махсус кийим бош олиб берилди ва бунинг учун иш берувчи томонидан 17 миллион 956 минг сўм маблағ сарфланди.

Print Friendly, PDF & Email