Бугун Самарқанд вилоятининг кўплаб ҳудудларида “Мен донорман” акцияси ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда тизимдаги ёш ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурининг 3-банди ижросини таъминлаш ҳамда “15-феврал-Халқаро саратонга чалинган болалар куни” муносабати билан “Қон бу ҳаёт” шиори остида “Мен донорман” акцияси бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши биносида ўтказилиб, унда вилоят кенгаши ва тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгашлари ходимлари фаол иштирок этдилар.
Акцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши аппарати ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, уларнинг ҳар бири 300 граммдан қон топширдилар.
