Самарқанд: Тез тиббий ёрдам ходимлари ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ва Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши тизимидаги Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилоят филиалининг шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган ходимлар (эркаклар) ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада жами 140 нафар ходим иштирок этди ва улар 14 та жамоага бўлинган ҳолда майдонга тушдилар. Қуръа асосида жамоалар 2 гуруҳга бўлинди ва беллашувлар вилоят мини футбол федерациясининг малакали ҳакамлари томонидан баҳоланди.

Муросасиз ва қизғин кечган беллашув натижаларига кўра, Пахтачи тумани жамоаси III ўринни, Самарқанд тумани жамоаси II ўринни, Каттақўрғон тумани жамоаси эса I ўринни қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар ва уларнинг аъзолари Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилоят филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email