Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 34 йиллиги ва Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, ҳалқ учун!” шиори остида, Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилоят филиали тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилмоқда.
Спорт мусобақасини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Рафиков Сухроб Абдугафарович кириш сўзи билан очиб берди. Сухроб Абдугафарович ўз сўзида барча жамоа аъзоларини Давлатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ тилаган ҳолда бугунги ўтказилаётган ўйинда жамоаларга омад тилади.
Спорт мусобақасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилоят филиали тизимидаги шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган 180 нафар хотин-қизлар 18 та жамоага бўлинган ҳолда ўзаро беллашмоқдалар.
Спорт мусобоқасини вилоят волейбол федерациясининг малакали ҳакамлари баҳолаб боришмоқдалар. Қуръа ташлаш натижаларига кўра мусобақага ташриф буюрган 18 та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақаларни бошлаб юборишди.