Самарқанд: Қўшма қарор ижроси амалда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024 йил 2 августдаги №10 ва №15-11 “с” сонли қўшма қарори билан тасдиқланган “Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида спартакиада мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорига биноан, Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгашининг қўшма қарори ва у асосда мусобақаларни ўтказиш низомлари тасдиқлаб олинган.

Қўшма қарор асосида Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларидан жамоалар шакллантирилиб, спортнинг мини футбол тури (фақат эркаклар ўртасида), стол тенниси (эркаклар ва аёллар ўртасида), шахмат (эркаклар ва аёллар ўртасида) ва шашка (эркаклар ва аёллар ўртасида) турлари бўйича мусобақалар ҳудудларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгашининг сайъи ҳаракатлари ва бевосита бошчилигида юқори савияда ўтказилди.

Мусобақалар натижасига кўра спортнинг мини футбол тури бўйича:
РИО ва РИАТМСФ (вилоят Онкология диспансери) жамоаси фахрли 1-ўринни;
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали (вилоят перинатал маркази) жамоаси 2-ўринни;
РИКИАТМСВМФ (вилоят Кардиология диспансери) жамоаси 3-ўринни эгаллашдилар.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича (Аёллар):
Н.Хўжанова — Булунғур ТТБ ходими фахрли 1-ўринни;
У.Эрназарова — вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ходими 2-ўринни;
Ф.Хасанова — вилоят болалар стоматология поликлиникаси ходими 3-ўринни эгаллашдилар.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича (Эркаклар):
Б.Мухаммадиев — Каттақўрғон ТТБ ходими фахрли 1-ўринни;
Ё.Фарходов — Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилоят филиали ходими 2-ўринни;
Р.Ибрагимов — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали (вилоят перинатал маркази) ходими 3-ўринни эгаллашдилар.

Спортнинг Шахмат тури бўйича (Аёллар):
К.Назарова — (вилоят болалар стомотология поликлиникаси) ходими фахрли 1-ўринни;
Р.Боймирзаева (Нуробод ТТБ) ходими 2-ўринни;
А.Мирзаева (Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали (вилоят перинатал маркази)) ходими 3-ўринни эгаллашдилар.

Спортнинг Шахмат тури бўйича (Эркаклар):
Л.Убайдуллаев (Пастдаргом ТТБ) ходими фахрли 1-ўринни;
Ш.Турдиев (вилоят болалар стоматология поликлиникаси) ходими 2-ўринни;
Т.Қурбонов (Нарпай ТТБ) ходими 3-ўринни эгаллашдилар.

Спортнинг Шашка тури бўйича (Аёллар):
У.Файзиева (Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилоят филиали) ходими фахрли 1-ўринни;
Г.Поситова (вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази) ходими 2-ўринни;
А.Салиева (РИО ва РИАТМСФ вилоят онкология диспансери) ходими 3-ўринни эгаллашдилар.

Спортнинг Шашка тури бўйича (Эркаклар):
С.Отамуродов (Пахтачи ТТБ) ходими фахрли 1-ўринни;
О.Шодмонов (СамМИ-2 клиникаси) ходими 2-ўринни;
Ш.Умаров (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали) ходими 3-ўринни эгаллашдилар.

Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида ўтказилган спартакиада мусобақалари ғолибларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар, дипломлар ва медаллар тантанали тарзда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email