Сирдарё: Ходимга пул маблағи тўлаб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашига Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиали навбатчи шифокори Н.Муратова томонидан 2023 йилнинг 15 март куни иш берувчи томонидан жамоат ишларида фаол қатнашганлиги, тез тиббий ёрдам сифатини оширишда муносиб фаолият кўрсатиб келаётганлиги, хизмат вазифасига виждонан ёндошганлиги учун 2023 йилнинг 2, 3-чораклари учун ходим ҳисобига фоизли устама тўлаб берилиши ҳақида буйруқ қабул қилинган бўлсада, ушбу буйруқ ижроси таъминланмай келаётганлиги юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори ходим манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритган.

Ушбу даъво аризаси судда мазмунан кўриб чиқилиб, ходим ҳисобига 6 миллион 33 минг 867 сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилиши ҳақида суднинг қарори қабул қилинди.

Ҳозирда ушбу пул маблағи ходим ҳисобига тўлаб берилди.

Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!

  

    

Print Friendly, PDF & Email