Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши залида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаларининг қуйи тузилма ходимлари иштирок этди.
Ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгашининг ўтган 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2025 йилдаги истиқболдаги режалари тўғрисида сўз борди.
Шундан сўнг ташкилий масала кўриб чиқилиб, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган Раъно Абдуалимовани нафақага кузатиш маросими ўтказилиб, унинг ўрнига Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Акбар Мирзахонов сайланди.



