Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгашига Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиали навбатчи шифокори Юсупов Айдин Бахриддин ўғли томонидан 2024 йилнинг 3 май куни иш берувчи томонидан 2024 йилнинг февраль ойи иш ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги сабабли иш ҳақи тўлаш кечиктирилган кунлар учун компенсация ундирилишида ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори ходим манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритган.
Ушбу даъво аризаси судда мазмунан кўриб чиқилиб, ходим ҳисобига 2024 йилнинг февраль ойи иш ҳақи табелига кўра қўшимча тарзда 120 соатлик навбатчилик вақти учун жами 3 миллион 261 минг 162 сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилиши кечиктирилганлиги учун меҳнат кодексининг 333 моддасига кўра 4 миллион 885 минг 192 сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилиши ҳақида суднинг қарори қабул қилинди ва ходим ҳисобига тўлаб берилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!