Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг 2024 йил 11 июль кунидаги №140-р-сонли фармойишига асосан Ховос тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат Кодекси ва тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномаларидаги бандлар ижросини бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида бир қанча хато ва камчиликлар аниқланди. Жумладан, бирлашма бошлиғи, унинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари ва бирлашма бош ҳамширасига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 14 январь куни 1538-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига хақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низоми асосида эмас Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш туғрисида”ги 276-сонли қарори асосида иш ҳақи тўлаб келинаётганлиги аслида эса 1538-сонли норматив ҳуқуқий ҳужжатга асосан Ховос тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, унинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари ҳамда бирлашма бош ҳамширасига иш ҳақи тўланиши лозимлиги аниқланиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ўтган давлар учун қайта тўлов амалга оширилиши ва шу кундан бошлаб мазкур низом асосида ҳақ тўланиши тўғрисида берилган кўрсатма хатга асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 14 январь куни 1538-сон билан рўйхатдан ўтказилган низом асосида:
— муассаса раҳбари М.Нарзуллаевга 2020 йилга 11 миллион 261 минг 331 сўм, 2021 йилга 12 миллион 776 минг 619 сўм, 2022 йилга 14 миллион 790 минг 72 сўм, 2023 йилга 16 миллион 98 минг 510 сўм, 2024 йилнинг июнь ойига қадар 21 миллион 876 минг 700 сўм, жами ҳисобда 76 миллион 803 минг 232 сўм;
— бирлашма бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари И.Мирзаев ҳисобига 2024 йилнинг январь ойидан июнь ойига қадар 7 миллион 654 минг 500 сўм;
— бирлашма бошлиғининг собиқ даволаш ишлари бўйича ўринбосари Н.Насруллаев ҳисобига 2020 йилга 2 миллион 476 минг 128 сўм, 2021 йилга 7 миллион 885 минг 824 сўм, 2022 йилга 12 миллион 152 минг 434 сўм, 2023 йилга 6 миллион 852 минг 600 сўм, жами ҳисобда 29 миллион 367 минг 52 сўм;
— бирлашма бош ҳамшираси У.Абдурахмонова ҳисобига 2020 йилга 8 миллион 381 минг 189 сўм, 2021 йилга 9 миллион 741 минг 137 сўм, 2022 йилга 11 миллион 276 минг 232 сўм, 2023 йилга 12 миллион 273 минг 810 сўм, 2024 йилнинг июнь ойига қадар 6 миллион 671 минг 700 сўм, жами ҳисобда 48 миллион 344 минг 69 сўм, жами 162 миллион 168 минг 853 сўм миқдоридаги пул маблағи ходимлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда ўтказиб берилди.
Эндиликда ушбу низом асосида иш ҳақи тўлаш тизими жорий этилганлиги маълум қилинади.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!