Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгашига Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиали навбатчи фельдшери Ахмедов Асадбек Хамдамали ўғли ҳамда Нематов Жахонгир Равшан ўғли томонидан иш берувчи томонидан таътил пули тўлаб берилиши кечиктирилганлиги учун кечиктирилган кунларга компенсация ундириб берилишида ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори ходим манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритган.
Ушбу даъво аризалари судда мазмунан кўриб чиқилиб, А.Ахмедов ҳисобига 960 минг 881 сўм ва Ж.Нематов ҳисобига 2 миллион 898 минг сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилиши ҳақида суднинг қарори қабул қилинди ва ушбу ходимлар ҳисобига тўлаб берилди.
Ходимлар томонидан рахматнома тақдим этилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!