Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгашига Боёвут тумани СЭО ва ЖС бўлимининг 22 нафар ходимлари ҳамда Гулистон шаҳар СЭО ва ЖС бўлими врач ёрдамчиси Мухитдинова Шахло Орзиқуловна томонидан иш берувчи томонидан 2020 йилнинг март ойидан бошлаб, фуқароларда COVID-19 вирусига қарши курашиш ишларига белгиланган тартибда жалб этилиб, махсус тўловлар (кунлик) ҳисобидан қўшимча таътил пуллари тўлаб берилмаганлиги сабабли ушбу пулларни ундиришда ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори ходим манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритган.
Ушбу даъво аризаси судда мазмунан кўриб чиқилиб, муассасанинг 27 нафар ходимлари ҳисобига 38 миллион 960 минг 259 сўм ҳамда Ш. Мухитдинова ҳисобига 2 миллион 886 минг 365 сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилиши ҳақида суднинг қарори қабул қилинди ва ходимлар ҳисобига тўлаб берилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!