Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг 2024 йил 19 июль кунидаги 140-р-сонли фармойишига асосан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сирдарё вилояти Сардоба ҳамда Ховос тумани бўлимида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат Кодекси ва тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномаларидаги бандлар ижросини бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида бир қанча хато ва камчиликлар аниқланди жумладан, бўлим бошлиғларига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 14 январь куни 1538-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига хақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низоми асосида эмас Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш туғрисида”ги 276-сонли қарори асосида иш ҳақи тўлаб келинаётганлиги аслида эса 1538-сонли норматив ҳуқуқий ҳужжатга асосан Сардоба ҳамда Ховос тумани СЭО ва ЖСҚ бўлими бошлиғларига иш ҳақи тўланиши лозимлиги аниқланиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ўтган давлар учун қайта тўлов амалга оширилиши ва шу кундан бошлаб мазкур низом асосида ҳақ тўланиши тўғрисида берилган кўрсатма хатга асосан Сардоба тумани СЭО ва ЖСҚ бўлим бошлиғи П.Кенжаев ҳисобига 37 миллион 844 минг 94 сўм ҳамда Ховос тумани СЭО ва ЖСҚ бўлим бошлиғи Ғ.Райимназаров ҳисобига 39 миллион 730 минг 560 сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!