Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залида Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув раҳбар ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Санитария — эпидемиология осойишталик ва Жамоат саломатлиги қўмитаси Ҳудудий бошлиқлари учун 2025 йилги “Бошқарувчилар мактаби” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур ўқув-семинарда Соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбар ходимларни касбий малакасини ошириш ишларини изчил тизимли давом эттириш ҳамда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексларига киритилган янги моддалар, тармоқ жамоа келишуви ҳамда жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида иш олиб бориш, меҳнат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар, иш жараёнида учрайдиган долзарб масалалар бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев маъруза қилмоқда.