Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳудудий бошқарув раҳбарларининг ўринбосарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залида Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув раҳбарларининг ўринбосарлари учун “Бошқарувчилар мактаби-2025” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур ўқув-семинарда Соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбар ходимларни касбий малакасини ошириш ишларини изчил тизимли давом эттириш ҳамда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексларига киритилган янги моддалар, тармоқ жамоа келишуви ҳамда жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида иш олиб бориш, меҳнат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар, иш жараёнида учрайдиган долзарб масалалар бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Гўзал Тохтаева ва Республика Кенгашининг бош мутахассислари ўз йўналишлари бўйича маъруза қилишмоқда.

Print Friendly, PDF & Email