Тиббиёт муассасалари ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда бу йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши қўшма қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий болалар тиббий реабилитация марказида тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, шашка, шахмат ва стол тенниси турлари бўйича спартакиаданинг Республика босқичи ўтказилди.
Мусобақа якунига кўра:
Мини-футбол тури бўйича
1-ўрин — Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси;
2-ўрин — Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси;
3-ўрин — Шоманой туман тиббиёт бирлашмаси.
Стол тенниси бўйича (аёллар ўртасида)
1-ўрин — Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими мутахассиси Л. Алиева;
2-ўрин — Тахиятош туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ж. Татикова;
3-ўрин — Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси А. Махамбеталиева.
Стол тенниси бўйича (эркаклар ўртасида)
1-ўрин — Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси шифокори С. Эшжанов;
2-ўрин — Республика қон қуйиш станцияси хўжалик бўлими ходими А. Атамуратов;
3-ўрин — Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон филиали фельдшери Д. Калимбетов.
Шахмат бўйича (аёллар ўртасида)
1-ўрин — Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси М. Реймова;
2-ўрин — Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Р. Султанова;
3-ўрин — Қонликул туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ы. Смайлова.
Шахмат бўйича (эркаклар ўртасида)
1-ўрин — Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Х. Дурдиев;
2-ўрин — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали электриги А. Реймбоев;
3-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими М. Ескабулов.
Шашка бўйича (аёллар ўртасида)
1-ўрин — Қонликул туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Н. Узақбаева;
2-ўрин — Бўзотов туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Э. Сатпаева;
3-ўрин — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали ҳамшираси П. Досщанова.
Шашка бўйича (эркаклар ўртасида)
1-ўрин — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари К. Торешов;
2-ўрин — У. Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази фельдшери Д. Аманиязов;
3-ўрин — Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси шифокори У. Рейпов.
Ғолиблар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Спартакиада мусобақаларининг ҳар бир спорт тури бўйича ғолиблар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.