Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши марказий аппарати ходимлари, Республика Кенгашининг меҳнат техник ва меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ҳамда ҳудудий кенгаш раислари ўртасида спорт-соғломлаштириш спартакиадаси бўлиб ўтди.
Мазкур спартакиадада спортнинг дартс, стол тенниси, шашка ва мини-футбол турлари бўйича мусобақалари бўлиб ўтди.
Натижаларга кўра,
Дартс бўйича:
1-ўринни К.Гулмуродов (Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори)
2-ўринни З.Атаходжаев (Тошкент вилояти кенгаши раиси)
3-ўринни З.Қурбонов (Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори)
Стол теннис бўйича:
1-ўринни З.Хасанов (Республика Кенгашининг Халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси)
2-ўринни З.Алиев (Республика Кенгашининг бош меҳнат техник инспектори)
3-ўринни А.Албеков (Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори)
Шашка бўйича:
1-ўринни Д.Тошматова (Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси)
2-ўринни Ш.Каримова (Фарғона вилояти кенгаши раиси)
3-ўринни М.Якубов (Жиззах вилояти кенгаши раиси)
Мини-футбол бўйича:
1-ўринни Республика Кенгашининг марказий аппарати жамоаси
2-ўринни Республика Кенгашининг мехнат ҳуқуқ инспекторлари жамоаси
3-ўринни Республика Кенгашининг мехнат техник инспекторлари жамоаси.
Спартакиада якунида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди