Сурхондарё: Бандихон тиббиёт бирлашмасида Интеллект шоу беллашуви.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда тармоқдаги ёш ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбир дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 сентябрь куни Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар кенгаши ҳамкорлигида тиббиёт бирлашмаси ёш ходимлари ўртасида Интеллект шоу беллашуви бўлиб ўтди.

Беллашув юқори савияда ташкил этилиб, иштирокчиларига касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар улашилди.

Print Friendly, PDF & Email