Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги Вилоят фтизиатрия ва пульмонология шифохонасининг 2023-2025 йилларга мўлжаллаб имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош Кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги IХ-3 сонли ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024 йил 25 декабрдаги “Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 14-3-сонли мажлис қарорларига асосан ҳисобот-сайлови ўтказилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Вилоят фтизиатрия ва пульмонология шифохонаси бош врачи Б.Жўраев ва шифохона касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Сохибовларнинг ҳисоботлари тингланди. Ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш жамоа шартномасида ўз аксини топган бўлиб, ундаги бандларнинг ижросига жиддий эътибор қаратилган.
Жамоа шартномаларига киритилган қўшимча имтиёзларнинг бажарилиши натижасида ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 9 миллион 744 минг сўмни, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сарфланган ўртача маблағ эса 1 миллион 940 минг сўмни ташкил этган.
Конференцияда иштирок этган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси М.Кадирова ҳамдаЎзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳисобчиси Н.Намозовалар йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ва раиси, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси янгидан сайланди.