Сурхондарё: соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида спартакиада ўтказилди.


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан соғлиқни сақлаш тизими ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида мини-футбол, стол теннис, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича спартакиада мусобақаларининг шаҳар, туман босқичи мусобақалари ўтказилди.

Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланишди ҳамда вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Print Friendly, PDF & Email