Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан соғлиқни сақлаш тизими ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида мини футбол, стол теннис, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича спартакиада мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақа натижаларига кўра
1-ўрин Қизириқ туман тиббиёт бирлашмаси
2-ўрин Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё филиали
3-ўрин Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси жамоалари эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорлар вилоят Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.