Сурхондарё: Тармоқ касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.


Йиғилишда раёсат аъзолари туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш профилактика муассасалари касаба уюшма қўмита раислари ва ҳисобчилари иштирок этди. Кун тартибида Ангор, Шеробод, Музработ туман тиббиёт бирлашмалари бошланғич ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ишлар, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бюджетининг 2024 йил биринчи ярим йилликда бажарилиши, ““Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросинининг 9 ойда бажарилиши, нодавлат ташкилотларини касаба уюшмасига аъзоликка қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган раёсат йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан қарор қисми қабул қилинди. Хато камчиликларга йўл қўйган қўмита раислари огохлантирилди. Бошланғич ташкилотлар касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, нодавлат ташкилотларни аъзоликга қабул қилиш, касаба уюшма ташкилоти иш фаолиятини ташкил қилиш бўйича тегишли қўрсатма ва топшириқлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email