ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти кенгашида “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш” бўйича вилоятда ўтказилган танлов якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ёшлар етакчиси” ва “Энг яхши иш берувчи аёл” каби номинациялар бўйича Республика танловининг Наманган вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритганлар мукофотланишди.

Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳоджон Ханапияев ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши раиси Ҳасанбой Хожаев ва бошқа тегишли ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Ушбу танлов шартларига кўра, вилоят босқичида мутлақ ғолиб бўлган номзодлар Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Танловнинг Республика босқичида юқоридаги номинациялар бўйича 3-ўринни қўлга киритган номзодга «Спарк» автомобили, 2-ўрин соҳибига «Кобальт» автомобили, 1-ўрин ғолибига  эса «Жентра» автомобили тақдим этилади. 

Мукофотлар 11-ноябрь “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирларда топширилади.

Print Friendly, PDF & Email