Жорий йилнинг 19 февраль куни Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалида ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов конференциясида 5 йиллик фаолият делегатлар томонидан қониқарли деб баҳоланди. Филиалнинг амалдаги касаба уюшма қўмитаси раиси С.Бозорова ўрнига конференция делегатлари томонидан Ж.Кенжаев раисликка сайланди.
Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши раиси Ж.Очилов иштирок этиб, касаба уюшмаларида кўп йиллик самарали меҳнатлари учун филиал касаба уюшма қўмитаси раиси С.Бозоровани вилоят кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирлади.
Шу куни меҳнат жамоасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ҳам муҳокама қилинди. Унда филиал раҳбари Л.Қ.Хамроева ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланиб, жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия томонидан тузилган далолатнома тасдиқлаб олинди. Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси қониқарли деб топилди.