Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли қарорининг 5 банди биринчи хат бошида Давлат органлари, муассасалар ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг маъданий эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маъданий тадбирларни ташкил қилиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллик муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги 400 нафар ишчи ходимларини маъданий эстетик ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш мақсадида 2023 йил 2 декабрь куни Андижон вилояти мусиқали драма театрида таниқли режиссёр Исоқжон Эргашев томонидан саҳналаштирилган «Тақдир» деб номланган лирик драмани кенг томошабинлар оммасига илк бора намойиши бўлиб ўтди.
Шу билан бирга, 11 ноябрь — “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши томонидан “Ўзбекистон бўйлаб сайёхат қил” шиори остида соҳада меҳнат қилаётган 44 нафар ишчи ходимларини маъданий эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун 4 декабрдан 6 декабргача юртимизнинг тарихий шаҳри Самарқанд вилоятига туристик сайёҳат ташкил этилди.