9 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институтида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув ҳафталиги бошланди.
Мазкур ўқув ҳафталиги давомида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган, жумладан:
касаба уюшмалари фаолиятини Устав талаблари асосида ташкил этиш;
касаба уюшма қўмитасида ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш конференция, йиғилиш, навбатдан ташқари йиғилиш (конференцияни) ўтказиш тартиби;
меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари, янги Меҳнат кодексига мослаштирилган жамоа шартномалари ва келишувлари;
жамоа шартномасини тузиш, ўзгартириш киритиш ва расмийлаштириш тартиби;
бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ходимлардан келиб тушадиган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
меҳнат муҳофазасига оид қоидаларга амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш;
жамоа шартномаларида меҳнатни мухофаза қилиш бўлимини шаклантириш ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича келишувларини тузиш масалалари атрофлича кўриб чиқилиши режалаштирилган.