Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига асосан 2024 йилда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилоят филиалида жамоатчилик назорати ўтказилди.
Жамоатчилик назорати ўтказилиши натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан яъни, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 360-моддалари ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси талабларига зид равишда РИОРИАТМ Сирдарё вилояти филиалида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари тиббий кўриклардан ўтишда чиқимдор бўлаётганликларини олдини олиш мақсадида кўрсатма киритилган. Ушбу кўрсатма хатнинг ижроси белгиланган муддатда таъминланмаганлиги сабабли 2025 йил 16 январда ФИБ Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд жараёни давомида медиатив келишувга эришилди ва РИОРИАТМ Сирдарё вилоят филиали томонидан ходимлар тиббий кўрикдан ўтиши учун филиал томонидан 2025 йил 11 февраль куни тегишли ташкилотлар билан шартнома қилиниб жами 33 566 010 (ўттиз уч миллион беш юз олтмиш олти минг ўн) сўм ўтказиб берилишига ҳамда тиббиёт ходимларини чиқимдор бўлмасликларига эришилди.
