Тиббиёт ходимларига иш ҳақлари ундириб берилди.

Қашқадарё вилояти Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш корхонасига шартнома асосида, тиббий хизмат кўрсатувчи 2-сон поликлиника ходимлари томонидан 2024 йил ноябрь-декабрь ойлик иш ҳақлари тўланмай келинаётганлиги сабабли ижтимоий тармоқларда 2024 йил 24 декабрда қилган мурожаати юзасидан, 2025 йилнинг 3 январь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Ж.Болтаев ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилоят кенгаши бўлим мудири О.Хазратқуловлар томонидан 2-сон поликлиникага жамоатчилик назорати олиб борилди.

Аниқланган камчиликлар бўйича меҳнат техник инспектори Ж.Болтаев томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига 01/М-2025-сонли кўрсатма киритилди. Натижада ушбу кўрсатма ижроси бўйича иш берувчи томонидан 77 нафар ходимнинг 2024 йил ноябрь-декабрь ойлари учун муддати кечиктирилган жами 447 368 934 (Тўрт юз қирқ етти миллион уч юз олтмиш саккиз минг тўққиз юз ўттиз тўрт) сўм миқдоридаги иш хақлари тўлиқ ходимлар фойдасига тўлаб берилишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email