Тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси аралашуви натижасида махсус кийим бош билан чиқимсиз таъминланилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат инспекторлари томонидан тармоқ тизимидаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган ўрганишлар жараёнида, иш берувчиларга Меҳнат кодекси, Меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни ва қонуности меъёрий хужжатлари талабларига риоя этиши борасида иш берувчининг қонунлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар мазмун моҳияти, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларни олдини олиш, ходимларни белгиланган муддат ва тартибда ишларни хавфсиз олиб боришга доир кириш, иш жойида биринчи марта, қайтадан хавфсизлик техникаси йўриқларидан ўтказиб бориш, иш берувчилар, ўринбосарлар, муҳандис-техник ходимлар, мутахассислар, меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларини меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билим кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш, меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларнинг белгиланган нормалар бўйича сут (унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) билан таъминлаш, ходимларга белгиланган меъёрлар асосида махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш, ташкилотларда ҳар беш йилда бир марта иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш, ходимлар чиқимдор бўлмаган ҳолда ишга қабул қилинганда дастлабки тарзда ва иш давомида даврий  тиббий кўрикдан ўтказиш, жамоа шартномаларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар бажарилиши, жамоа шартномаларида белгиланган иловаларни тўлиқ тўлдириш, меҳнатни муҳофаза қилиш Битимларига етарли миқдорда маблағлар режалаштириш, меҳнат таътиллар жадвалларига ходимларнинг асосий ва қўшимча таътилларини аниқ ва тўғри белгилаш юзасидан ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириб келмоқда.

Иш режага биноан ўтказилган жамоатчилик назорати давомида аниқланган камчиликларни тугатиш юзасидан иш берувчига тегишли кўрсатмалар киритилди.

Биргина, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-маркази Самарқанд филиалида ишловчи 100 нафар тиббиёт ходимларига ҳар бирининг нархи 220 минг сўмдан, жами 22 млн. сўмлик, 56 нафар техник ходимга ҳар бирининг нархи 180 минг сўмдан, жами 10млн. 80 минг сўмлик, ҳаммаси бўлиб жами 32 млн. 80 минг сўмлик  махсус кийим бош билан таъминланишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email