Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан 21-октябрь — Ўзбек тили куни байрамига бағишланган тадбир Олмалиқ шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Тил Миллат кўзгуси” шиори остида ўтказилди. Тадбирда иштирок этган талабалар Ўзбек адабиёти асосчилари бўлган бир қатор адибу-шоирлар мисралари ва шеърларидан парчалар ўқиб, иншо ва видеороликлар тайёрлаб, ўзбек халқ мақоллари билан айтишувлар айтиб бир-бирлари билан рақобатлашдилар.
“Тил Миллат кўзгуси” шиори остида ўтказилган тадбирда Олмалиқ шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми талаба ёшларини иқтидорлари ва меҳнатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир неча босқичларда фахрли 1-2-3-ўринларни эгаллаб ғолиб бўлганлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланиб, рағбатлантирилди.
Тадбир иштирокчиларидан “Тил Миллат кўзгуси” шиори остида видеороликлар бўйича Вилоят ҳамда наъмунали иншо ёзиш бўйича шаҳар босқичига ўтган талабаларга келгуси ишларида омад ва улкан зафарлар тилаб, Ўзбек тили, Давлат тилига бўлган фахрларини янада юксалтириб ўз ҳиссаларини қўшишда елкадош бўлиб харакат қилиш кераклиги хақида рухлантирувчи фикрлар берилди.