Тошкент вилояти: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Чиноз туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Мустакиллик байрамининг 33 йиллиги муносабати билан маданий-маьрифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Чиноз ТТБ касаба уюшма қўмитаси маблағи ҳисобидан олинган ўқув қуролларидан иборат папка жамланмасини Чиноз ТТБ маъмурияти билан биргаликда 50 нафар тиббиёт тизимида фаолият юритаётган ходимлардан кам таъминланган ҳамда эхтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, мактабнинг бошланғич синфида таҳсил олаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email