Тошкент вилояти: болаларни соғломломлаштирилишида вилоят оромгоҳларида самарали фаолият олиб борган шифокорлар тақдирланишди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ёзги соғломлаштириш мавсумида болаларни соғломломлаштирилишида малакали тиббий хизмат кўрсатган 42 нафар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шифокорлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси С.Файзиева «Zoom» иловаси орқали тадбир иштирокчиларига ўз табриги ва миннатдорчилигини йўллади.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Рахматуллаева ҳам тадбирда иштирок этиб, 2024 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида 15 мингдан зиёд болаларни соғломломлаштирилишида вилоят оромгоҳларида самарали фаолият олиб борган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шифокорларига ташаккур билдирди ҳамда Мустақиллик байрами билан табриклади.

Print Friendly, PDF & Email