Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали жамоаси ҚВЗ ғолиби бўлди

Жорий йил 5 июнь куни соат 18:00 да «Халқлар дўстлиги» саройида қувноқлар ва зукколар кўрик танловининг финал ўйини бўлиб ўтди.
Энг қувонарлиси Сурхондарё вилояти жамоаси 24 йилдан кейин яна бир бор финал босқичида, тарихда биринчи бор «Халқлар дўстлиги» саройида чиқиш қилди.
Искандар Темиров бошчилигида шаклланган Тошкент Тиббиёт академияси Термиз филиалининг «Медстарс» жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади.
Диплом ва 30.000.000 сўм пул мукофоти Олий таълим вазири А.Тошқулов томонидан топширилди.
Сурхон ёшларини «Ёшлар ойлиги» да яна бир ғалаба билан самимий табриклаймиз!
Print Friendly, PDF & Email