Бугун, 2 февраль куни Тошкент шаҳар болалар тиббий маслаҳат диагностика марказида янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодекси бўйича ходимларга бериладиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш тартиби ва меҳнат таътили учун тўловлар бўйича семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош меҳнат техник инспектори З.Алиев йиғилиш қатнашчиларини янги меҳнат кодекси билан таништириб, кодексда назарда тутилган меҳнат таътили бўйича тушунтиришлар берди.
Хусусан, таътилга чиқиш ва таътилнинг давомийлиги, таътилдан фойдаланиш ва ундан чақиртириш тартиби, қўшимча меҳнат таътиллари ҳақида батафсил сўз юритди.
Сўнг, сўзга марказ юрисконсульти Э.Каримов чиқди ва йиғилиш иштирокчиларига марказда тузилган меҳнат таътили жадвали бўйича тушунтириш бериб, ушбу жадвал бўйича таътилга чиқиш тартибини айтиб ўтди. Шу билан бирга режага асосан таътилга чиқиш вақтини ўзгартириш меҳнат кодекси асосида, алоҳида ҳолларда эса иш берувчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан меҳнат қонунчилиги бўйича берилган саволларга аниқ ва керакли жавоблар берилди.