Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида спартакиада спорт мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Миробод тумани 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Соғлиқни сақлаш тизими ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида мини футбол, стол теннис, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича аёллар ва эркаклар орасида спартакиада мусобақаларининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой кечган мусобақа сўнгида 1, 2, 3-ўрин ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, 1-ўринни олган ғолиблар республика босқичига йўлланма олишди.